«Стартап ташаббуслари» дастури координатори Усмон Рахимжанов билан учрашув ташкил этилди

«Стартап ташаббуслари» дастури координатори Усмон Рахимжанов билан учрашув ташкил этилди

       2019 йил 14 cентабр куни Тошкент молия институти «Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими» ташаббуси билан институтимиз иқтидорли талаба ва магистрантлари учун инновацион ғоя ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш «Стартап ташаббуслари» дастури координатори Усмон Рахимжанов билан учрашув ташкил этилди. Ушбу дастур ёшларда ўз инновацион стартап ғоя ва лойиҳаларини ҳамкор ташкилотлар билан бирга амалда синаб кўришлари, ўзларнинг стартапларини яратишларини ва тадбиркорлик соҳасида билим ва салоҳиятларини ривожлантиришлари учун кенг имкониятлар яратади.

 

12:21 / 2019-09-17
Success helper
Success warning